Муфти
Муфти — муфтий (араб. - фатво берувчи, диний масалаларда қарор чиқарувчи) - шариат билимдони. М. диний-ҳуқуқий масалаларни изоҳлаш, талқин қилиб бериш, шариатни татбиқ етиш борасида ҳал қилувчи ҳуқуққа ега. Одатда, унинг фикр ва қарорлари фатволарда баён етилиб, мусулмонлар учун қўлланма ҳисобланади. Илк бор М.лар ҳокимлар ва қозилар ҳузуридаги махсус маслаҳатчилар сифатида халифа Умар ИИ (717-720) томонидан Мисрда тайинланган. Ҳар бир мусулмон мамлакатда бош М. бўлиб, у катта обрўга егадир. М. давлат муаммоларига оид (диний жиҳатдан) ҳам, соф диний масалалар бўйича ҳам (мас., диний байрамлар ва рўзанинг бошланиш вақти ҳақида) қарорлар чиқаради. Сўнгги пайтларда аксар мусулмон мамлакатларида дунёвий ҳокимият ва аҳоли кенг оммасининг турмушдаги, иқтисодиёт ҳамда сиёсатдаги кўп янгиликларга муносабати М.нинг қандай фатво чиқаришига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Мусулмон мамлакатларида М.лик ҳукумат тайинлайдиган расмий лавозим ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ҳам М. бошчилик қилади. У Уламолар кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!