Мутъа
Мутъа — (араб. - вақтинча фойдаланиладиган нарса) - шиаликдаги маълум маблағ евазига қилинадиган муваққат никоҳ. М. асосида шиалик шариати қози тасдиқлаган расмий шартнома асосида еркакларга вақтинча хотин олишга ижозат беради. М.нинг муҳлати 1 кундан 99 й.гача белгаланиши мумкин. М. никоҳдик хотин ва ундан туғилган болалар қонуний хотин ва ундан туғилган болалардан ҳуқуқий жиҳатдан чекланганроқ бўлган. Қиз болага М. никоҳидан ўтиш тақикданган. М. никоҳи шиалик тарқалган хорижий мамлакатларда ҳозир ҳам амалда, лекин у кўпинча яширин қилинади. Аҳли сунна вал жамоанинг тўрттала мазҳабида ҳам М. ҳаром дейилган. Яъни, М.ни зино-ношаръий жинсий алоқа деб еътиборга олинган. Бунга Қуръон ва суннатдан далиллар келтирилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!