Мутавалли
Мутавалли — (араб. - ишбоши, бошқарувчи) - ислом тарихида вақф мулкига ва ундан келадиган даромадга васийлик қилувчи, уни тақсимловчи диний амаддор. Вақф ерларини ижарага бериш, вақф мулкида хўжалик ишларини юритишни ҳам М. бажарган. Хорижий Шарқ мамлакатларида М.лар ҳозир ҳам бор, улар вақфларни бошқаради. Айрим мусулмон мамлакатларида М. йирик зиёратгоҳлар (мақбара, мозор ва б.)ни, улардан келадиган даромадларни ҳам бошқаради. Ўзбекистонда масжиднинг хўжалик ва молия ишларини бошқарувчилар М. дейилади. МУТАКАЛЛИМЛАР - мусулмон илоҳиёт олимлари. Улар ислом диний-ақидавий таълимоти - каломни асослаб берган. Ҳоз. ислом руҳонийлари ва уламоларига нисбатан М. атамаси қўлланилмайди, у тарихий тушунчага айланган (яна қ. Ашъарийлар).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!