Мутаассиблик
Мутаассиблик — ўз еътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний еътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. М.ка йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринади. Инсоният тарихида бундай еътиқоддан ғаразли мақсадларда фойдаланилган. М.нинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини М.га хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!