Мушаф
Мушаф — (араб. - саҳифаланган) - халифа Абу Бакр Сиддиқ, (ра) даврида Қуръонни кийик терисидан бўлган саҳифаларга ёзилган тўплами, саҳифаланган Қуръон. Халифа Усмон ибн Аффон (ра)нинг даврида кўчирилган Қуръон нусхалари М.лар деб номланган. Кейинчалик китоб шаклидаги Қуръоннинг ҳар бир нусхаси М. деб номланаверган. Шу маънода М.ларнинг таҳоратсиз ушлаш, улар билан таҳоратхонага кириш ман қилинади. Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланадиган Қуръоннинг қад. қўлёзмаси (7-а.) ҳам М. нусхаларидан биридир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!