Мусо
Мусо — (ас) - Қуръонда номи тилга олинган пайғамбарлардан бири. Миср иодшоси (Фиръавн) Рамсес ИИ даврида таваллуд топди. Ривоятга кўра, Рамсес ИИ фолбинлари "Бани Исроил" қабиласида бир гўдак туғилиб, у вояга етгач, подшоҳнинг тахтдан кетишига сабаб бўлади деб айтганлар. Шунга кўра, Фиръавн амри билан барча туғилган ўғил фарзандлар қатл етила бошлаган. М. (ас)нинг онаси Аллоҳ амри билан уни бир сандиққа солиб, Ншт дарёсига ташлайди. Бу ҳакда Қуръонда Қасос сураси, 7-11-оятларда баён қилинган. Болани Фиръавннинг хотини топиб олиб тарбия қилди. Ёш М. (ас) бир мисрлик билан уришиб уни ўлдириб қўяди ва Мадянга қочади (Қасос сураси 12-51-оятлар) у ерда уйланади. Баъзи ривоятларда М. (ас) Шуайб (ас)нинг қизига уйланганлиги айтилади. Бир неча йилдан сўнг Мисрга қайтади. Йўлда қоронғида адашиб қолиб, олов кўринаётган жойга яқинлашади. Бу ерда Аллоҳ нидосини ешитади ва у пайғамбарликка ихтиёр етилади. Унга ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, Фиръавн ва унинг халқини иймонга даъват етиш буюрилади. М. (ас)га биродари Хорун ёрдамчи қилиб берилади. Мисрга қайтиб келган М. (ас) золим Фиръавнни ҳидоятга чақириб, панд-насиҳатлар қилади. Бироқ, Фиръавн ва атрофидагилар М. (ас) сўзларининг ростлиги, ҳақиқатан ҳам пайғамбар еканига ишонмайдилар. М. (ас)нинг қўлидаги таёқнинг илонга айланиши, чўнтагидан қўлини чиқарганда, ойна каби ялтираб кўзларни қамаштириши каби мўжизаларини шунчаки "сеҳр" деб ҳисоблайдилар (Аъроф сураси 106-126- оятлар). Фиръавн М. (ас)нинг қавми бўлмиш "Бани Исроил"га нисбатан тазйиқни кучайтиради. Шунда Аллоҳ Мисрга турли офатлар юборди. М. (ас) ўз қавми билан юртни яширинча тарк етиб, Фаластин томон кетади. Фиръавн уларнинг изидан тушади, лекин қўшинларини Қизил денгиз ютиб юборади (Юнус сураси 90-92-оятлар). М. (ас) Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўтмишдоши бўлган ҳақиқий пайғамбар сифатида улуғланади. Унга Таврот китоби нозил етилган. Бироқ яҳудийлар, бу китобдаги маълумотларни, насиҳатларни бузган, деб накд қилинади. М. (ас) Набу тоғига бориб, ўша ерда вафот етган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!