Муснад
Муснад — (араб. - асосланган, далилланган, яъни иснодга асосланган) - 1) ҳадис тўпламларининг илк тури. М.да мусаннафдан фарқ қилган ҳолда, ҳадислар уларни бир-биридан ешитган шахслар силсиласига асосланган ҳолда (ҳар бир ҳадис уни хабар қилган шахснинг исми билан боғланган ҳолда) жойлаштирилган. Шариатнинг илк вакиллари - моликийлик ва ҳанбалийлик мазҳабларининг асосчилари Молик ибн Анас ва Ибн Ҳанбалнинг ҳадис тўпламлари М. туридаги тўпламлардир. Муснад 3 хил маънода қўлланилади: 1. Санадларнинг бир-бирига боғланиши. 2. Китобларнинг номи, мас., Муснад Аҳмад ибн Ҳанбал. 3. Умумий шаклда, ҳадис ровийларининг ўзидан юқорисидагилар ҳам М. деб аталади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!