Мусалло
Мусалло — (араб. - намоз ўқиш жойи; форс. - намозгоҳ) - 1) дастлаб, масжид сўзининг синоними, сўнгра рўза ва курбон ҳайитларида намоз ўқиладиган жой. Бу жой шаҳардан ташқаридаги очиқ майдон бўлиб, ҳайит куни минбарни ҳам олиб чиқишган. М. Ўрта Осиё (Бухоро)да 20-а.нинг бошигача мавжуд бўлган. 2) Жойнамоз, сатҳи тиз чўкиб, сажда қилиш ва М.га бурун ва пешонани теккизиш учун етарли бўлиши шарт. Қиблага қаратиладиган томонига меҳроб тасвири ип ёки ипак билан тикилган бўлади. Аммо намоз ўқиш учун албатга М. бўлиши шарт емас, унинг ўрнида кийим-кечак, ҳатто дарахт баршарини ҳам ишлатиш мумкин, тоза-покиза жой бўлса, кифоя. МУСАННАФ (араб. - танлаб олинган, танланган) - ҳадис тўпламларининг махсус тури. Унда ҳадислар муснад туридаги тўпламлардан фарқ қилган ҳолда мавзулар бўйича тўпланган бўлади. Шунинг учун маълум соҳа ёки мавзуга оид ҳадисни қидириб топиш М. тўпламларида нисбатан осонроқ бўлган. Муснад тарихан илгарироқ, М. еса, кейинроқ вужудга келган. Бухорий, Муслим, Ибн Можа, Абу Довуд, Термизий, Насаий ҳадис тўпламлари М. туридаги тўпламларнинг енг машҳурларидан ҳисобланади
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!