Мусайлама
Мусайлама — (асл исми Маслама: 633 й. в.е.) - Арабистон я.о.да Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг, пайғамбарликни даъво қилганлардан бири, Ямома воҳасида яшаган Бани Ҳанифа қабиласининг диний раҳнамоси. Халифа Абу Бакр (ра) даврида у мутанаббийлар (сохта пайғамбарлар) сафига киритилган ва мусулмонларнинг бу қабилага қарши жангада ҳалок бўлган. Мусулмонларга қарши курашгани учун кейинги давр диний адабиётида уни камситиш мақсадида М. (Маслама исмининг арабча кичрайтирилган шакли) деб аталган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!