Муробитлар
Муробитлар — (араб. - работда яшовчилар) Шим. Африкадаги зоҳид, дарвишларнинг ҳарбийлашган диний жамоаси аъзолари. 11-12-а.ларда М. Марокашни забт етган ва Ал-Муробитун сулоласи ва давлатига асос солган. Кейинроқ мусулмон авлиё, йўлбошчиларини ёхуд дарвиш жамоаларининг ташкилотчиларини ҳам М. деб аташган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!