Муридчилик
Муридчилик — сўфийликнинг Шим. Кавказда ёйилган шакли. М. сўфийлик таълимотининг зоҳидлик, муршидлик ва имомат ғояларига асосланган. М. 19-а.да ўзига хос диний-сиёсий ва ҳарбий уюшма сифатида тарқалиб, Ғози Муҳаммад, Ҳамзат, Шомил каби имомлар раҳбарлигида тоғликларнинг Россияга қарши урушида намоён бўлган. Имомлар бу урушга диний тус бериб (ғазовот еълон қилиб), ислом дини ва шариатга асосланган теократик давлат - имомлик тузишга уринганлар. Лекин, тоғликларнинг олиб борган бу курашлари муваффақиятсизликка учраган. М. диний мутаассибликка асосланган мафкура сифатида майдонга чиққан.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!