Муржиъийлар
Муржиъийлар — (араб. - кечиктирмоқ, муддатни чўзмоқ) - илоҳиёт оқими тарафдорлари. 7-8-а.ларда пайдо бўлган. Халифаликда умавийлар ҳокимиятига қарши кураш кучайган даврларда илоҳиётда гуноҳкор ва унинг тақдири масаласи муҳим ўрин олган. Катта гуноҳ қилганни дарҳол жазолаш тарафдори бўлган хорижийларга қарши М. уни кечиктиришни ёқлаб чиққан. Уларнинг номи шундан олинган. Сиёсий курашда хорижийлар умавийлар ҳокимиятига карши турган, М. еса, умавийларни ҳимоя қилган. Умавийлар инқирозга учраб, аббосийлар ҳокимиятни егаллагач (750), бу оқим таъқиб қилинган ва йўқолиб кетган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!