Мунофиқлар
Мунофиқлар — (араб. - иккиюзлама) - ислом тарихига хос тушунча. Динни юзаки қабул қилиб, ўзи еса, аввалги қабилавий динига сиғинишни давом еттирган арабларга нисбатан қўлланилган. М. истилоҳи Қуръоннинг Макка даврига хос илк сураларида кўп тилга олинган, Мадина даврида ўзини исломни қабул қилган қилиб кўрсатиб, жангларда мусулмонларга ёрдам бермаган қабилалар ҳам М. деб аталган. Мунофиклик Қуръони каримнинг ифодасига кўра, Аллоҳга ишонмаганликлари ҳолда мусулмонларнинг ҳузурида ўзларини имонли қилиб кўрсатишдир. Аллоҳ таоло М. ҳақида Бақара сурасининг 8-16-оятларида баён қилган. Шунингдек, Қуръони каримда М.нинг кирдикорларини баён қилиб берган алоҳида сура (63) ҳам мавжуд. Ҳадисга кўра, "...М.нинг уч белгаси бор: гапирганда ёлғон сўзлайди, берган ваъдасига вафо қилмайди, омонатга хиёнат қилади".
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!