Мулк
Мулк — М и л к (кўплиги - амлок) - маънодош бўлган ва кўпинча аралаш ҳолда қўлланиладиган истилохдар (МЛК ўзагидан -"ега бўлмоқ"). Мулк ҳам чекланмаган ҳокимият (жумладан, подшо ҳокимиятини) ва шак-шубҳасиз хусусий егаликни, ҳам мана шу хусусий егалик объектини, милк еса - фақат хусусий егалик объектини англатади. Хусусий егалик ҳуқуқи мерос, сотиб олиш, инъом, хусусий егалик объектини яратиш (буюмлар ясаш, унумсиз ерни ўзлаштириш, фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ва б.) ва ҳарбий ўлжа сифатида босиб олиш йўли билан вужудга келади. М. муддатга ега емас, шунинг учун топиб олинган буюмнинг егаси номаълум бўлса, топган кишининг хусусий мулки бўла олмайди - уни хайрия мақсадларига бериш ёки сарфлаш лозим бўлади (бундан қад. хазиналар мустасно). Ташландиқ егасиз ер, уни қайта ишлаган шахснинг хусусий ерига айланади - бу ҳолда ер ўз моҳиятини йўқотган, фойдасиз бўлиб қолган ва шунинг учун хусусий егалик объекти бўла олмайди деб ҳисобланади. Бироқ, амалда ташландиқ ер кўпинча олди-сотди объектига айланган, демак унинг егаси ҳаётлигида ерга ишлов берилмаган ҳодда ҳам хусусий егалик ҳуқуқи бекор қилинмаган. Солиқ белгилашдаги фарқлар, солиқ мақомининг ўзгаришлари ерга хусусий егалик ҳуқуқига таъсир қилмаган. Бутун ўрта асрлар тсаллаллоҳу алайҳи ва салламрида катта-катта мулк ерлари давлат бошлиқлари ихтиёрида бўлиб келган. Мусулмон ҳуқуқига кўра, М. нафақат моддий объектлар, балки турли ҳуқуқлар (мас., каналдаги сувдан олинадиган улушга бўлган ҳуқуқ) ҳам бўлиши мумкин, уларни ҳам сотиб олиш ва сотиш, гаровга бериш ҳам мумкин бўлган. Фақат мусулмон киши учун фойдасиз ёки ман етилган нарсаларгана (вино, чўчқа ва б.) хусусий егалик объекти бўлиши мумкин емас.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!