Мукотаб
Мукотаб — фиқҳда ўзини ўзи сотиб олиши ҳақида ёзма битим тузган кул (чўри). Битим тўлов микдори, тўлов муддати ва шартларини белгилаган. Битим имзолангандан еътиборан хўжайин қулга бўлган егалик ҳуқуқининг бир қисмидан маҳрум бўлган (фақиҳларнинг иборасига кўра, қул "хўжайиннинг мулкидан чиқади, лекин унинг егалик ҳуқуқидан чиқмайди"). Битим имзолангач, чўри хўжайин учун бегона аёл мақомини олади, хўжайин у билан бирга яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади ва бунга амал қилмаса жиноий жавобгарликка тортилади. М. еркин ҳаракат қилиш ва иқтисодий фаолият юритиш, хусусий мулк сотиб олиш ҳуқуқига ега бўлган (фақат кул сотиб олиш емас), битим имзолангандан кейин туғилган фарзандлар, битим шартлари бажарилгач, еркин, озод бўлганлар. Бироқ, М. хўжайиннинг розилигисиз турмуш кура олмаган. Агарда М. навбатдага бадал ёки сўнгги тўловни беришни кечиктирса, унга қўшимча муддат берилган, увдан сўнг еса, битим бекор қилинган. Агарда тўловлар ўз вақтида тўланиб келинаётган бўлса, у ҳолда ҳатто хўжайин ва М.нинг бир пайтда вафот етишлари ҳам битимни бекор қила олмаган - барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳар икки томоннинг меросхўрларига ўтган
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!