Мужтаҳид
Мужтаҳид — (араб. - интилувчи, ғайрат қилувчи) - ўрта асрларда исломда ижтиҳод ҳуқуқига ега бўлган, яъни мустақил равишда диний ақидавий ва ҳуқуқий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара оладиган шахс. Суннийларда диний ҳуқуқ мазҳабларининг асосчилари, шиаларда юқори мартабали руҳонийлар ва диний хуқуқшунослар М.лар деб аталади. Ислом уламолари иттифоқига кўра, пайғамбар (ас)нинг кўп саҳобалари ҳам М. бўлганлар. Чунки, кейинга авлодлар улардан исломнинг аввалидаги фикҳий илмларни олганлар. 8-а.нинг иккинчи ярмидан бошлаб мазҳаб асосчилари ва уларнинг усулларини ишлаб чиққан издошлари М. деб атала бошланган. М.лар уч даражага ажратилган: 1. Шариат даражасидаги М. (мужтаҳид фи-ш-шар); у амалиётда қўллаган манбаларни ўзи аниқлаган, ўзи шархлаган. У ҳеч кимнинг еътирозини қабул қилмаслиги мумкин бўлган. 2. Мазҳаб даражасидаги М. (мужтаҳид фи-л-мазҳаб); у ҳар қандай масалани фақат ўз мазҳаби асосчиси манбаларига суянган ҳолда ҳал етган. 3. Айрим масалаларни ечиш даражасидаги М. (мужтаҳид фи-т-таржиҳ); у ўзидан аввалги М.лар ҳал етмаган масалаларни тадқиқ етиш ҳуқуқига ега бўлган. Агарда кўрилаётган масала бўйича ҳукмлар бир неча бўлса, у ўзининг илмий салоҳиятига кўра, улардан бирини қувватлаши мумкин бўлган. М. даражасига даъвогар фақиҳ фиқҳий билимларни мукаммал егаллаган, бошқа Млар билан бўладиган мунозараларда ва оммавий чиқишларда ўз қарашларини ҳимоя қилиши лозим бўлган. Ундан ташқари М. араб тилини мукаммал егаллаган, Қуръон ва унинг тафсирларини ёд олган, камида уч минг ҳадисни шархлари билан билиши шарт бўлган. М. одоб-ахлоқи, турмуш тарзи намунали бўлиши лозим. Ҳатго исломнинг дастлабки даврларида ҳам фақиҳлар ижтиҳоднинг биринчи ва иккинчи даражасига камдан-кам ҳолларда еришганлар. Кўпинча улар вафотидан сўнг улар шу даражада еътироф етилган. 11-а.дан бошлаб "ижтиҳод ешиклари ёпилгач", бу умуман мумкин бўлмай қолди. Суннийликда олий даражадаги М.лар деб мазҳаблар асосчилари еътироф етилади. Ҳоз. вақтда буюк муфтийлар, йирик жамоалар (қавмлар) раҳбарлари, диний университетлар ректорлари ва б. баъзан учинчи даражадаги М. леб еътироф қилинади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!