Мужоҳид
Мужоҳид — (араб. - еътиқод учун, муқаддас иш учун курашчи; айнан - жиҳод урушининг иштирокчиси) - Шаркдаги барча мусулмон мамлакатларида ишлатиладиган тушунча. Илк исломда ва ўрта асрларда М. худо йўлида жанг қилувчи, деб талқин етилган. Йирик ислом руҳонийлари ёки ташкилоглари бирор урушни жиҳод (ғазавот) деб фатво берган ҳолдагана ана шу уруш қатнашчилари М. ҳисобланган. Ҳоз. даврда мусулмон мамлакатларида демоқратик ҳаракатларга ва миллий ҳукуматларга қарши олиб борилаётган реактсион ҳаракатлар иштирокчилари ўзларини М. деб атайдилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!