Муаззин
Муаззин — (араб. - "даъват етувчи", "чақирувчи", азон айтувчи) - масжидда азон айтиб, намозга чорловчи шахс; халқ тилида "сўфи" деб ҳам аталади. М. учта асосий вазифани адо етади: намозхонларни тўплайди, имомни чақиради ва намоз бошланганлигини еълон қилади. Ушбу уч мажбурият вақт ўтиши билан маълум ўзгаришларга учраган. Дастлаб М. мусулмонлар яшайдиган уйларни айланиб чиқиб уларни шу тариқа намозга тўплаши лозим бўлган. Минора пайдо бўлиши билан М. азонни унинг тепасига чиқиб айтадиган бўлган. Илк ислом даврида шаҳарнинг жоме масжидида намоз пайтида ҳокимнинг ўзи имомлик вазифасини бажаргани туфайли М.нинг зиммасига намозхонлар тўпланганларидан сўнг ҳокимни чақириш ҳам юклатилган. Бу тажриба 8-а. ўрталаригача давом етган. Ибодат бошланганлигани еълон қилиш учун махсус чақириш - иқома хизмат қилган, у орқали дастлабки вақтларда масжидга ҳоким келгани билдирилган. М. илк ислом даврида ҳокимнинг хизматкори ва ёрдамчиси ҳисобланган. Давр ўтиши билан азон айтиш мураккаблашган, ўз таркибига калимаи шаҳодатни киритган ва ибодатнинг ўзига хос турига айланган. Шунга мувофиқ М.лик ҳам янгача талқинга ега бўлган. Унинг фаолият доираси кенгайган. 7-а. охиридаёқ Мисрда М. зиммасига тунда қўшимча намозларни ўқиш юклатилган. Бундан ташқари 9-а.нинг иккинчи ярмида М.нинг махсус хонасида намозхонлар тунда Қуръондан сура, оятларни тиловат қилишлари лозим бўлган, 12-а.нинг иккинчи ярмида, Салоҳиддин даврида М. кечки азон пайтида ақида ўқий бошлаган, 14-а. бошидан еса, жума кунлари ерталаб минорада зикр тушилган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида икки М. - ҳабаш чўри ўғли Билол ибн Рабоҳ ва Абу Бакр (ра)нинг мавлоси Ибн Умм Мактум бўлишган. Шунинг учун масжидларда икки М. бўлиши мақтовга сазовор деб билинган. Бироқ кичик масжидларда М.нинг вазифасини кўпинча имомнинг ўзи бажарган ва бажармоқда. М.лик вазифаси кўпинча меросий бўлган. Халифа Усмон (ра) даврида (644-656) М.лар маош оладиган бўлишган. Ўрта асрларда Млар ташкилот (корпоратсия)га бирлашганлар, унинг тепасида раис ал-Муаззинин турган. М. вазифасини таҳоратсиз, маст, ақли норасо кишилар ва аёллар бажариши мумкин емас. Миноралар пайдо бўлиши билан назарий жиҳатдан М.ни баландликдан туриб масжид атрофидаги уйларнинг ҳарамига ва ичкари қисмига кўз ташламаслиги учун кўзи кўр бўлиши афзал деб билинган. Ҳоз. пайтда мусулмон мамлакатларида М.лар овоз-кучайтириш мосламаларидан фойдаланадилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!