Мерос
Мерос — (синонимлари ирс, вираса, вирс, тарика, турас) - мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар егаси вафот етиши билан уларнинг бошқа шахс ихтиёрига ўтиши. М.нинг барча мажмуаси, жумладан мерос бўйича ўтадиган нарсаларни белгилаш, меросхўрларни кўрсатиш, уни олиш ва тақсимлаш тартиби асосан жоҳилият давридаги Арабистон ўтроқ аҳолисининг ҳуқуқий меъёрларидан олинган ва Қуръонда тасдиқланган. М. илм ал-фароиднинг алоҳида ҳуқуқий соҳаси ҳисобланади. М. тушунчасига ўлганнинг мулкини олишдан ташқари унинг қарзларини тўлаш, увдан қолган мажбуриятларни бажариш, васиятини ижро етиш, ўлган киши оиласини ўз қарамоғига ёки васийлигига олиш ва б. киради. Меросхўрлар ўртасида қолган мулкнинг камида учдан икки қисми тақсимланади, васият бўйича еса, кўпи билан учдан биридан маҳрум етиш мумкин. Марҳумнинг М. олиш ҳуқуқига ега бўлган қариндошлари уч тоифага бўлинади: а) 1-даражадаги енг яқин қариндошлар: ота-онаси, хотинлари, фарзандлари; б) 2-даражадаги қариндошлар: боболар ва бувилар, ака-ука ва опа-сингиллар, набиралар; в) 3-даражадаги қариндошлар: амаки, тоға ва амма-холалар, аммавачча, амакивачча, холаваччалар. Бунда қондош ва ўгай қариндошлар ўзаро тенг ҳуқуққа ега, боқиб олинган болалар қондошлар билан тенг деб белгиланади. 2-даражадаги қариндошлар 1-даражадаги қариндошлар йўқ бўлса, М.га ега бўлишлари мумкин, 3-даражадаги қариндошлар агарда 1- ва 2-даражадага қариндошлар йўқ бўлса, М.га ега чиқишлари мумкин. М. тақсимланиш пайтида, бу жараён бошланишидан аввал вафот етган шахснинг мулкидан у ижарага олган, шартномага кўра унинг ихтиёрида бўлган барча нарсалар ажратиб қўйилади, қарзлар тўланади, хотинларга маҳр ажратилади, хўжайини вафот етгач, озод қилинишга ваъда берилган қуллар озод етилади. Сўнгра барча қолган мол-мулк баҳоланади ва ундан васият бўйича маҳрум етилган қисм ажратилади; фақат шундан сўнггина у меросхўрлар ўртасида уларнинг улушига қараб тақсимланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!