Маҳрам
Маҳрам — (араб. - қариндош) - шариатга хос тушунча; аёл киши юзи очиқ ҳолда кўришиши мумкин бўлган еркак яқин қариндошлар. Шариатга кўра, аёлнинг отаси, ўғиллари, ака-ука, амаки, бува, тоға, қайнатаси М., ундан йироқ турган еркак қариндошлар ва ёт еркаклар номаҳрам ҳисобланади. Аёл кишининг М. доирасига кирган еркаклар билан никоҳ қилиниши тақиқланган. Аёлга уйланиши мумкин бўлган еркаклар номаҳрам ҳисобланади. Аёл ҳар бир оиланинг ор номуси, ҳимояга муҳтож инсон. Шу боисдан пайғамбаримиз (ас) аёллар сафарга М.сиз чиқмасинлар, деганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!