Маҳр
Маҳр — (туркча меҳр; синоними садоқ) - тенг ҳуқуқли никоҳ (завож) тузилган пайтда хотинига ажратиб берадиган мулк. М. тўлаш - шундай никоҳнинг асосий шарти бўлиб, никоҳ муносабатлари учун хотинга тўланадиган ҳақ сифатида қаралади. М. фақат хотинга тегашли бўлиб, хотиннинг ери вафот етса ёхуд ери талоқ етиб бева қолгудек бўлса, уни моддий таъмин етган. Озми-кўпми қийматга ега ва мулк ҳуқуқи жорий етилган барча нарса М. бўлиши мумкин. Енг кам М.микдори 10 дирҳам (30 г кумуш), енг кўпи чекланмаган. М. қуда томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади. М. микдори ва уни тўлаш шартлари алоҳида никоҳ битими (сиға)да айтилади. М. никоҳ шартномаси тузилган заҳоти берилиши (маҳр муъажжад) ёки бўлиб-бўлиб, ёхуд ажралиш пайтида (маҳр муъажжал) берилиши мумкин. М.нинг катта қисмини куёв албатта тўй куни қимматбаҳо буюмлар, безаклар, кийимлар ва б. (садоқ) кўринишида олиб келиши шарт бўлган, бу ҳам никоҳ шартномасида алоҳида қайд етиб ўтилиши лозим. М. келиннинг васийси ёки ишончли одамига (вакил ота), одатда отаси ёки қариндошларининг каттасига берилиши мумкин, зеро борди-ю ажралиш содир бўлса келин ўша хонадонга қайтиб бориши мумкин бўлсин. Бироқ М. бевосита келинни ўзига ҳам берилиши мумкин, у ҳолда М. келиннинг шахсий мулки ҳисобланиб, келин уни тўла ҳуқуқди егаси бўлган. М.ни ўз вақтида тўламаслик хотинга то у тўлиқ тўланмагунча шартли ажралиш (фаш) ҳуқуқини берган. Борди-ю, ер вафот етиб қолса, тўланмаган М. унинг мулкидан тегашли М. ажратилиб хотинга берилади. Хотин бундан ташқари ерининг меросидан ҳам улуш олиш ҳуқуқига ега. Борди-ю, аёлнинг ихтиёри билан никоҳ бекор қилинса (хул) ва икки томон бир-бирини қарғаб, лаънатлаб ажралишса (лиъан) ва М. тўланмаган бўлса, хотин киши М.дан маҳрум етилади. У ёки бу шаклда М. тўлаш одати ҳозиргача ислом мамлакатларида сақланиб қолган. Баъзи мамлакатларда М. микдорини бироз чеклаш йўлида ҳукумат томонидан қонуний чора-тадбирлар кўрилмоқда. М. фақат исломга хос, шунинг учун уни қалин билан айнан деб билиш хатодир. Қалин, гарчи ташқи томондан М.га ўхшаса-да, у исломни қабул қилган кўп халқларнинг қадимдан қолган урф-одати ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!