Маҳмал
Маҳмал — (миҳмал, маҳмил) - кенг маънода туянинг устига ўрнатилган тахтиравон; унда бой сайёхдар, одатда аёллар олиб юрилган. М. аш-шариф, ёки оддий М. – ҳашаматли безатилган бўш тахтиравон, муқаддас шаҳарлар Макка ва Мадина (ал-Харамайн) устидан сиёсий ҳомийлик рамзи. 1266 й.дан ва танаффуслар билан 1952 й.гача бир қатор мусулмон давлатлари (Миср, Ироқ, Сурия, Яман) Маккага ҳажга юборилаётган асосий ҳожилар карвони қаторида М.ни ҳам қўшиб жўнатганлар. Бу анъананинг пайдо бўлиши мамлук султони Бейбарс (1260-1277)нинг Бағдодни мўғуллар томонидан босиб олинганидан сўнг (1258) халифанинг айрим имтиёзларига меросхўр бўлиши, Миср ва Яман билан рақобатда (1258-1282) кисва жўнатиш ҳуқуқини қўлга киритишга интилиши билан боғлиқ. Бу амалиётга риоя етиш, у ёки бу мамлакат томонидан Маккага М. жўнатишдан бош тортиш давлатнинг қудрати ёки сиёсий обрўсининг ошгани ёки заифлашганини, мусулмон ҳукмдорларинингўзаро рақобатини акс етгирган. Анъана бир неча бор ваҳҳобийларнинг қаршилиги туфайли тўхтаб қолган. Мусулмон халқлари орасида М. - ҳаж маросимларини бажаришни ифодаловчи енг муқаддас рамздир. М. алоҳида туя ёки махсус вагонда ташилиб карвоннинг маркази бўлиб хизмат қилган. М.ни Маккага жўнатиш, у ерда уни шаҳарнинг кўзга кўринарли ерига, сўнгра уни Арафот тоғи етагига ўрнатиш, М.ни хожилар карвони билан қайтиб келиши халқ байрамига айланиб кетган. М. - барака келтирувчи деб ҳисобланган. М. жўнатиш амалиёти бекор қилингандан кейин у билан боғлиқ удумлар хотирадан ўчиб бормоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!