Маҳдийлик
Маҳдийлик — замона охир бўлиши ва Имом Маҳдийнинг келиши ҳақидаги диний таълимот. Замона охир бўлганда "яширинган имом" ерга қайтиб келиб, адолатли тузум ўрнатади, деган еътиқод дастлаб шиалар ўртасида келиб чиққан. Кейинчалик бу таълимот суннийларга ҳам ўтган. Ислом мамлакатларида М. ғояларидан айрим давлатга қарши ҳаракатларнинг раҳнамолари ҳам фойдаланган. Мас., Еронда бобийлар қўзголонининг бошлиғи Али Муҳаммад (қ. Боб) ва 1881 й.да Суданда деҳқонлар ва кўчманчиларнинг исёнига раҳбарлик қилган Муҳаммад ибн Ахмад (1848-85) ва б. ўзларини ал-Маадий деб еълон қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!