Мақсура
Мақсура — ("Тўсилган") - халифа, ҳоким ёки бошқа юқори мансабдор шахсларни оломондан тўсиб туриш мақсадида шаҳарнинг жоме’ масжидида меҳроб ва минбар ёнида ўрнатилган ўйма ёғоч панжарали равон (павилон) ёки оддий панжара билан тўсилган жой. Уни жорий қилишни Муовия (661-680) билан боғлайдилар, у ҳайит намозларида тиқилинч пайтида содир етиладиган суиқасдлардан ўзини сақламоқчи бўлган; 7-а. охири - 8-а. бошида М. енг йирик ноибликлар марказларида пайдо бўлган, сўнфа йирик маъмурий марказлардаги барча жоме’ масжидларига тарқалган. Аста-секин бу истилоҳни қўллаш ҳам ўзгарган, М. деб масжиддаги ҳар қандай тўсилган, ажратиб қўйилган жой, мас., аёллар намоз ўқийдиган панжарали айвон ёхуд хазина сақланадиган равон (павилон) атала бошланган. Замонавий масжидларда одатда М. йўқ.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!