Мақбара
Мақбара — (араб. марқад, турбат) - бирор майитнинг жасади жойлашган меъморий иншоот ёки тош тобут (даҳма, сағана). Млар ҳашаматли мураккаб иморатлар таклидида тараққий топди. Бундай ҳашаматли М.лар яратилиши қад. Миср ехромларида Фиръавнни илоҳийлаштириш билан буюк ва ўлмас деган ғоя олиб борилган. Ўрта Осиёда дастлаб кабр устига бирор тош қўйиш, иморат куриш ман етилган бўлса-да 9-а.дан халифалар шарафига М.лар қурила бошланган. Мовароуннаҳрда ҳам 9-а.дан махсус М.лар қуриш одат тусига кирган. Кейинчалик, асосан, машҳур кишилар (подшоҳлар, руҳонийлар, олимлар) қабри устига турли М.лар қурилган. Оддий М. гумбазли чорси хонадан иборат бўлган, унга пештокди ешик орқали кирилган. Баъзан хонанинг 4 томони равокди-чордара шаклида бўлади, кейинчалик М. курилиши тобора мураккаблаша бориб, унда зиёратхона, гўрхона, тагхона-сардоба каби махсус хоналар пайдо бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!