ал-МАЪОД
ал-МАЪОД — ("қайтиш") - келажакдаги ҳаёт, охир замондан кейинги ҳаёт (баъзи жиҳатдан охиратнинг синоними). Ал-М. тушунчаси охир замон (ас-саъа), ўликларнинг тирилиши (ал-қияма), Аллоҳнинг одамларни суд қилиши (яум ад-дин, ас-суал), одамларни жаҳаннам ва жаннатга тушишларидан таркиб топган. Ал-М. ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур - исломнинг енг асосий ақидаларидан бири. Мусулмонлар ўртасида кенг тарқалган тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурга кўра, охир замон бўлишидан аввал ад-Дажжол пайдо бўлади, ёвузлик кучлари Ерда ғалаба қилади, шарқ томондан яъжуж ва маъжуж пайдо бўлади, Ер қаъридан сўзловчи қандайдир бир ҳайвон чиқади, Ер узра тутунлар буралаб кўкка бўй чўзади, Қуёш ғарбдан чиқади. Сўнгра Исо (ас) ва ал-Маҳдий Дажжолни енгишади, Ер юзида адолат ўрнатилади, сўнгра еса, ас-саъа (соат) муддати келиб, унда яум ал-қияма (ўликларни тирилиши куни), яум ад-дин (суд куни), яум ал-ҳисоб (ҳисоб куни) ва б. содир бўлади. Исрофил (ас) сур чалади, юлдузлар ерга қулайди, денгизлар тўлиб-тошади, тоғлар жойидан қўзғалади ва барча инсонлар ҳалок бўлади. Сурнинг иккинчи садоси билан қачонлардир Ерда яшаган барча инсонлар қайта тирилиб бир ерга тўпланишади (ал-маҳшар). Сўнгра улар Аллоҳ олдвда қаттиқ терга ботиб (ал-арақ) узоқ вақт турадилар (ал-мауқиф). Аллоҳ одамларни қилган аъмоли бўйича сўроққа тута бошлайди (ас-суал), фаришталар одамларни барча яхши ва ёмон аъмоллари ёзилган китобларни келтирадилар. Сўнгра қилинган гуноҳ ва яхши аъмол тарозуга тортиб кўрилади (ал-мавазин). Катта ҳовуз (ал-ҳауд) ёнида одамларни Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кутиб олиб, айрим, арзимас гуноҳлар қилган баъзи тақводорлар учун Аллоҳдан шафқат қилишини сўрайдилар. Шунинг учун баъзи гуноҳкорлар учун жаҳаннам абадий бўлмаслиги мумкин, айрим инсонларни еса, жаннатга тушишдан аввал унинг дарвозаси олдида кутишига тўғри келади. Барча инсонларнинг жаҳаннам устидан тортилган соч толасидек ингичка кўприкдан (ас-сирот) ўтишлари лозим бўлади: гуноҳга ботганлар ундан пастга қулайдилар, тақводорлар еса, ҳеч қандай тўсиқсиз жаннат боғларигача ўтиб оладилар. "Ақоидун Насафий" номли сунний ақидаларнинг тўпламида (12-а.) мусулмон есхатологик (охират замонга оид) таълимотининг асосий ва еътироф етилган белгалари деб қуйидагилар аталган: ал-баъс (тирилиш), вазн (гуноҳкорларни тарозуда тортиш), китоб (аъмол ёзилган китоб), ас-суал (сўроқ), ал-ҳауд (Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуклари), ас-сирот (жаҳаннам устидаги кўприк), жаҳаннам, жаннат. Охир замон аломатлари: Дажжолнинг пайдо бўлиши, Ердан ҳайвон (махлуқ)нинг чиқиши, яъжуж ва маъжужнинг пайдо бўлиши, Исо (ас)нинг қайтиб келиши, Қуёшнинг ғарбдан чиқиши. Умуман олганда ал-М. контсептсияси исломни бошқа монотеистик динлар билан бирлаштиради. Ўрта асрларда унинг янада кенгроқ тафсилотлар билан бойиб боргани араблар, шунингдек, исломни қабул қилган бошқа халқларнинг қад. еътиқодларидан олинган тафсилотларни қўшилгани билан изохданади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!