Машҳад
Машҳад — (араб. - шаҳид бўлган жой) -Ерондаги шаҳар. Муҳим тарихий-маданий ва диний марказ. Шиалар ривоятига кўра, уларнинг 8-имоми Али ар-Ризо шу жойда халифа буйруғи билан ўлдирилган, кейинчалик мақбара қурилган. М. имом Али ар-Ризо мақбараси туфайли шиаларнинг уч муқаддас шаҳарларидан бири (Нажаф ва Карбало билан бирга) ва зиёратгоҳи ҳисобланади. М.да аббосийлардан Ҳорун ар-Рашиднинг қабри бор. Аҳолиси, асосан, тўқимачилик билан шуғулланади. Саноати ривожланган бой шаҳар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!