Маҳдум
Маҳдум — (араб. - хизматга ёлловчи одам, жаноб) - пир ва устозларга бериладиган лақаб. Одатда, пир ва устозларга ўз муридлари ва шогирдлари хизмат қилишган. М. атамаси баъзи жойларда пир, устоз ва уламоларнинг ўғилларига нисбатан ҳам ишлатилган. Нақшбандийлик тариқати шайхларидан Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий "Маҳдуми Аъзам", яъни "Улуғ Маҳдум" лақаби билан машҳур бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!