Масиҳ
Масиҳ — ("муқаддас ёғ сурилган") - кутқарувчи, халоскор. Қуръон ва мусулмон ақидаларида М. - Исо (ас)ни англатувчи атама, унинг исмидан аввал қўйилади ёхуд алоҳида қўлланилади. Қуръоннинг Мадина давридаги Исо (ас)ни христианлар илоҳийлаштиришларини инкор етадиган сураларида учрайди. (3:45/40; 4:157/ 156,171/169,172/170; 5:17/19,72/76,75/79; 9:30- 31). М. истилоҳи Исо (ас) ҳақидага ҳшсояларда, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг тушларида, Исо (ас) бу ерга қайтиб тушишида, уни қиёмат кунидаги иштирокида қўлланилади. Дажжолни шунингдек, ал-Масиҳ ал-Каззоб ва ал-Масиҳ ад-Дажжол деб ҳам аташади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!