Масжид
Масжид — мачит (араб. - сажда қилинадиган жой) - мусулмонлар жамоа бўлиб намоз ўқийдиган жой, ибодатхона. М.лар, асосан, кундалик беш вақт намоз ўқиш учун мўлжалланган. Жума ва ҳайит намозлари еса, жоме М.ларда ўқилади. Биринчи М.ни Мадинада Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қурдирганлар. М.лар дастлаб шаҳарларда, кейинчалик қишлоқ ва маҳаллаларда барпо етилган. М.ларнинг тўрида, Маккага қараган (қибла) томонида меҳроб, ҳовлисида ҳовуз, бир ёки бир неча минора бўлади. Айрим йирик М.лар меҳробининг ўнг томонида ваъзхонлик учун мўлжалланган минбар, баъзиларида еса, Қуръон ўқиладиган махсус жойлар ҳам бўлади. Баъзи М.лар ҳузурида мактаблар ҳам бўлган бўлиб, уларда ўғил болаларга Қуръон ўқиш ўргатилган. М.ларда жума ва ҳайит намози кунлари имом-хатиблар хутба ўқиб, турли диний масалалар бўйича ваъзхонлик қилади. Ўзбекистонда 2000 га яқин М. бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!