Марям
Марям — Қуръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо пайғамбарнинг онаси, христианликдаги Марияга тўғри келади. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони каримнинг 19-сураси "Марям" деб аталади. М.нинг отаси Имрон "Бани Исроил" қавми ичида енг обрўли кишилардан еди. Унинг хотини Ҳанна бефарзанд еди. Ҳанна Аллоҳга илтижо килиб, фарзанд ато етишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ушбу фарзандни Аллоҳ йўлида Байтул Мақтсис хизматига вақф (назр) қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато етди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни еркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон қолди. М. ёшлигидаёқ отаси вафот етди, енди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак еди. М.ни тарбиялаш холасининг ери Закариё (ас) пайғамбарнинг чекига тушади. У қачон М.нинг хонасига кирса, у ерда қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўради. "Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?" деб сўраганида М.: "Булар Аллоҳ ҳузуридандир" дейди. Ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат билан ўтказар еди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат билан банд бўларди. Кунларнинг бирида, М. ибодатхонада тоат билан машгул бўлиб турганида, Аллоҳ таоло унга Жаброил (ас)ни юборади. М. ўз аҳди-оиласидан четга -кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Жаброил: "Парвардигорингнинг сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) елчисидурман" дейди. Бундан М. таажжубланиб: "Ахир мен турмушга чиқмаган бўлсам ёки фожира аёл бўлмасам, қандай қилиб мен фарзандли бўлишим мумкин" -тсейди. Шунда Жаброил (ас): "Айтганинг тўғри, лекин Аллоҳ айтдики: "Бир гўдакни отасиз яратиш менга осон, бу мени улуғ қудрат егаси еканлигимнинг белгиси бўлур", дейди. Шундай қилиб, Исо Аллоҳ ирода етгани учун отасиз яратилди. Тўлғоқ азоби уни бир хурмо тсарахтининг ёнига олиб борди (ва у хурмо шохига осилган ҳолда кўзи ёригач), деди: "Қанийди, мана шу кундан илгарироқ ўлиб кетсам-у, бутунлай унутилсам еди". Шунда хурмо дарахтининг ортидаги Жаброил нидо қилди: "Ғамган бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу куриб қолган) хурмо шохини силкитган, у сенга янга хурмо меваларини ташлар. Енди сен еб-ичгин, шод-хуррам бўлгин". М. боласини кўтарган ҳолда қавмига келганда улардан таъналар ешитади. Шунда бешикдаги гўдак Исо тилга кириб дейди: "Мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот тез кувда менга Китоб - Инжил ато етади ва мени пайғамбар қилади".
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!