АЛ-АСМО
АЛ-АСМО — ал-ҲУСНО (араб. - гўзал исмлар) - Аллоҳнинг исмлари. Мазмунан унинг сифатлари, фазилатларини ифодалайди. Қуръонда Аллоҳни шу исмлар билан ёдга олиш буюрилади: "Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд етинглар)" ("Аъроф" сураси, 180-оят); "Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон - Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир" ("Ал-исро" сураси, 110-оят). Бу исмлар - 99 та. Улар мусулмон илоҳиётида муҳим ўрин тутади. Аллоҳ исмлари кўп дуоларда қўшиб айтилади. Одатда тасбиҳ доналари сони Аллоҳ исмлари сони билан тенгдир. Ҳамма исмлар Қуръоннинг турли жойларида учрайдиган Аллоҳ сифатларидан келиб чиқади ва улар билан боғланган феълларидан ҳосил бўлган. Бу исмлар ва уларнинг мазмуни қуйидагича: 1. Аллоҳ - Тангри, Маъбуди бар ҳақ. 2. ар-Раҳмон - ўта меҳрибон. 3. ар-Раҳим - жуда раҳмли. 4. ал-Малик - подшоҳ. 5. ал-Қуддус - нуқсонлардан холи. 6. ас-Салом - офат ва балолардан саломат. 7. ал-Муъмин - амонли ва омон берувчи. 8. ал-Муҳаймин - егаллаб, қоплаб олувчи. 9. ал-Азиз - иззат ва қудрат соҳиби. 10. ал-Жаббор - бандалари ишини ислоҳ етувчи. 11. ал-Мутакаббир - катталик ярашувчи зот. 12. ал-Холиқ - яратувчи, вужудга келтирувчи. 13. ал-Бори’ — яратувчи. 14. ал-Мусаллаллоҳу алайҳи ва салламвир - махлуқот ва мавжудотларга сурат ва шакл берувчи. 15. ал-Ғаффор - бандаларнинг айбу нуқсонлари ва гуноҳу маъсиятларини фош қилмай ёпиб турувчи, кечирувчи. 16. ал-Қаҳҳор - барчани бўйсундирувчи, ғолиб. 17. ал-Ваҳҳоб - ўз неъматларини текин ато етувчи. 18. ар-Раззоқ - барча тирик мавжудот ризқини етказиб берувчи. 19. ал-Фаттоҳ - кушойиш берувчи, раҳмат хазиналарини очувчи. 20. ал-Алим - билувчи, доно, илм соҳиби. 21. ал-Қобиз - кимларнингдир ризқини қиювчи, руҳларни қабз етувчи (олувчи). 22. ал-Босит - кимларгадир кенг ризқ берувчи, руҳ бахш етувчи. 23. ал-Ҳофиз - кофирлар мартабасини туширувчи. 24. ар-Рофи’ - мўминлар мартабасини кўтарувчи. 25. ал-Муизз - кимларнидир азиз, қадрли етувчи. 26. ал-Музилл - кимларнидир хору залил қилувчи. 27. ас-Сами’ - махфий ва ошкора гап ва шарпаларни, ҳатто дилдан ўтганини ҳам ешитувчи. 28. ал-Басир - ҳамма махфий ва ошкора нарсаларни кўрувчи. 29. ал-Ҳакам - қатъий ҳукм етувчи. 30. ал-Адл - ўта адолатли. 31. ал-Латиф - бандаларига сездирмай ўз лутфу еҳсонини етказиб берувчи. 32. ал-Хабир - ҳамма махфий ва ошкора ишлардан хабардор. 33. ал-Ҳалим - жазолашга шошмайдиган, юмшоқлик билан яхшилик қилиб турувчи. 34. ал-Азим - улуғ, буюк, катта. 35. ал-Ғафур - гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчи. 36. аш-Шакур - оз ишга кўп мукофот берувчи. 37. ал-Алий - улуғ мартабали, буюк. 38. ал-Кабир - катта, ҳар жиҳатдан юқори. 39. ал-Ҳафиз - сақлагувчи (ўз паноҳида).40. ал-Муқит - моддий ва маънавий озиқ берувчи. 41. ал-Ҳасиб - ҳар бир ишга ўзи кифоя қилувчи. 42. ал-Жалил - барча сифатлари мукаммал, улуғ зот. 43. ал-Карим - карамли, саҳоватли, кечиримли. 44. ар-Рақиб - ҳамма нарсани кузатиб, назорат остига олиб турувчи. 45. ал-Мужиб - дуоларни қабул етувчи. 46. ал-Воси’ - мулки, раҳмати ва қудрати кенг зот. 47. ал-Ҳаким - ҳикмат соҳиби. Дақиқ ва нозик илмларни билувчи. 48. ал-Вадуд - дўст, хайрихоҳ, маҳбуб. 49. ал-Мажид - неъмати ва еҳсони бепоён. 50. ал-Боис - пайғамбарлар юборувчи, ўлгандан кейин қайта тирилтирувчи. 51. аш-Шаҳид - ҳамма нарсани билиб, кўриб турувчи, гувоҳ. 52. ал-Ҳақ - ҳақиқатан мавжуд зот. 53. ал-Вакил - ҳамма ишларни ўз зиммасига, кафолатига олувчи. 54. ал-Қавий - ҳақиқий қувват ва қудрат егаси. 55. ал-Матин - қувватли, матонатли. 56. ал-Валий - дўстларига дўст, мададкор. 57. ал-Ҳамид - ҳамду санога, мақтовга лойиқ зот. 58. ал-Муҳсий - барча махлуқот ва мавжудотларнинг ҳисоб-китобини яхши билувчи. 59. ал-Мубди’ - йўқдан бор қилувчи, яратувчи. 60. ал-Муид - ҳаётдан ўлимга, ўлимдан яна ҳаётга қайтарувчи. 61. ал-Муҳйий - тирилтирувчи. 62. ал-Мумит - ўлдирувчи. 63. ал-Ҳай - тирик. 64. ал-Қайюм - ўз-ўзидан турувчи, бошқаларни турғизувчи. 65. ал-Вожид - хоҳлаган нарсасини топувчи. 66. ал-Можид - карамли ва шарафли зот. 67. ал-Воҳид - ягона, бир (худо-бир). 68. ас-Самад - ҳожатбарор. 69. ал-Қодир - қудратли. 70. ал-Муқтадир - қудратли, қодир. 71. ал-Муқаддим - ўзига яқин қилувчи. 72. ал-Муаххир - ўзидан узоқ етувчи. 73. ал-Аввал - ҳамма нарсадан аввал, бошланиши чегарасиз. 74. ал-Охир - ҳамма нарсадан боқий, охири чексиз. 75. аз-Зоҳир - борлиги ҳамма томонлама баён бўлмиш зот.76. ал-Ботин - ўзи мавжуд, лекин сезги воситаларимиздан махфий зот. 77. ал-Волий - барча ишларни тасарруф етувчи ҳоким.78. ал-Мутаол - улуғ, олий мартабали. 79. ал-Барр - яхшилик ва еҳсон соҳиби. 80. ат-Таввоб - тавбаларни қабул етувчи. 81. ал-Мунтақим - гуноҳкор бандаларидан ўч олувчи, жазоловчи. 82. ал-Афув - гуноҳларни афв етувчи. 83. ар-Рауф - ўта меҳрибон, раҳмати кенг.84. Моликул-мулк - мулк, салтанат, ҳукм соҳиби. 85. Зул-жалоли вал-икром - шараф ва карам егаси. 86. ал-Муқсит - адолатли, одил. 87. ал-Жоми’ - тўпловчи, қиёмат куни халойиқни маҳшаргоҳга жам етувчи. 88. ал-Раний - бой, еҳтиёжсиз. 89. ал-Мугний - бой етувчи, кифоя қилувчи. 90. ал-Мони’ - дўстларини ҳимоя етувчи, нолойиқларга ўз неъматларини ман етувчи. 91. аз-Зорр - хоҳлаган бандаларига офат, зарар ва мусибат етказувчи. 92. ан-Нофи’ - хоҳлаган бандаларига манфаат ва фойда етказувчи. 93. ан-Нур - ўз-ўзидан борлиги аён ва борлиқни ҳам аён етувчи. 94. ал-Ҳодий - йўл кўрсатувчи, ҳидоятга солувчи. 95. ал-Бади’ - яратувчи (ихтиро ила) 96. ал-Боқий - доимий, абадий мавжуд. 97. ал-Ворис - борлиқни мерос қилиб олувчи. 98. ар-Рашид - барча иш ва тадбирлари тўғри чиқувчи. 99. ас-Сабур - гуноҳкор-исёнкорларга жазо беришга шошилмайдиган зот.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!