Маронийлар
Маронийлар — ал-Маруниюн (ал-маворина) - Шим.-Ғарбий Сурия ва Шим. Ливан аҳолиси орасидан 5-8-а.ларда ажраб чиққан етноконфессионал христиан-униат гуруҳи тарафдорлари. Суриялик зоҳид Марон ёки Марун (4-5-а. боши) номидан. М. маросимлари сурёний христианлиганинг ғарбий (яковийлар) ва шарқий (несторийлар) тармоқлари билан уйғунлашиб кетган. Ибодатда ҳозирда ўлик сурёний тили қисман қўлланилади. Ижтимоий ташкилотида исломнинг таъсири бор (мас., черков вақфи, баъзи сунний ҳуқуқий меъёрлар ва б.). Юҳанно Марун (тахм. 700 й. в.е.) М.нинг биринчи патриархи, уларнинг мустақил черковининг асосчиси ҳисобланади. 7-а. охирида М.нинг аксарияти Суриядан Ливанга кўчган. 12-13-а.ларда М. салибчиларни қўллаб-қувватлаган, Рим курияси билан алоқа боғлаган, натижада уния (иттифоқ) барпо етилган (18-а.да узил-кесил). 17-18-а.ларда М. яшайдиган ҳудудлар Усмонийлар империясининг бир қисми бўлган Ливан амирлигига қўшиб олинган. М.нинг баъзи дунёвий зодагонлари ер мулклари - иқтоларга ега бўлишган. Ҳукмронлик қилаётган амирларнинг Шибаҳлар сулоласи христианликнинг мароний тармоғини қабул қилганлар. Усмонийлар М.га амалда мухтор жамоа-миллат мақомини беришган, у расман 1841 й. еътироф етилган. Яҳудий католиклар Яқин Шарққа суқилиб кираётганларида, М.га суянишга ҳаракат қилишган, шу мақсадда тоғли Ливандаги жамоалар ўртасидаги низолардан фойдаланишган. 19-а.да маронийлар черкови мамлакатдаги енг йирик мулк егасига, патриарх еса, енг обрўли раҳбарлардан бирига айланган. "Миллий пакт" (1943)га кўра, Ливан президенти фақат М.дан бўлиши мумкин, бундан ташқари бошқа муҳим лавозимлар ҳам М. ихтиёрига берилган. М.нинг аксарияти қишлоқ хўжалиги, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо, маиший хизмат, саноатда банд. Ливандан ташқари М.нинг озгана қисми доимий равишда Сурия, Кипр, Исроил, Иорданияда ҳам яшайди. М.нинг кўпчилиги муҳожирликда. Улар Ливанда конфессионал тузумни сақлаб қолиш учун курашиб, етник можароларни келтириб чиқармоқда, М.ни араб дунёсидан ажратиб олишга интилмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!