Макка
Макка — мусулмонларнинг муқаддас шаҳри. Саудия Арабистонининг ғарбида, Қизил денгаз соҳилидан 80 км узоқликда тоғлар орасида жойлашган бу шаҳарни араблар Умм ул-Қурро, Умм ул-Мадоин, яъни шаҳарлар онаси деб юритадилар. Қуръонда "Бакка" номи билан келган. У Ҳижознинг маъмурий ва саллаллоҳу алайҳи ва салламдо маркази, мусулмонлар ҳаж қиладиган -мусулмончиликнинг бешинчи аҳкоми бажариладиган жой. Қуръони карим 114 сурасининг 86 таси Маккада нозил бўлган. М.да Каъба билан бош масжид - Ҳаром масжиди бор. М. - ислом динининг Муҳаммад пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ватанлари, арабларнинг қад. зиёратгоҳи. Мусулмон ривоятларига кўра, М.да Одамато ва Момоҳаво ҳамда Шис, Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар яшаганлар. Макка ш.га қачон асос солингани маълум емас. Илк бор Замзам булоғи теварагида аҳоли яшаш масканлари пайдо бўлгани ҳақида маълумот бор. Исломга қадар Макка мажусий араб қабилаларининг диний ҳамда Шарқ билан Ўрта денгаз бўйидаги давлатлар ўртасидаги муҳим саллаллоҳу алайҳи ва салламдо маркази бўлган. Ислом вужудга келишидан кўп асрлар илгари Маккадаги Каъба ибодатхонаси араб қабилаларининг зиёрат маркази бўлиб, унда қабила худоларининг санамлари сақланган. Шаҳар биринчи марта юнон тарихчиси Птолемей асарларида Макораба номи билан тилга олинган ва бу ерда мил. 2-а.да ибодатхона мавжудлига айтиб ўтилган. Маккада пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топганлар ва шу ерда ислом тарғиботини бошлаганлар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 622 й. ўз саҳобалари билан Маккадан Ясриб (кейинчалик ал-Мадина деб аталадиган) шаҳрига ҳижрат қилганлар. Ривоятга кўра, қад. Журҳум, Хузўа қабилалари, 4-а. охиридан еса, Қурайш қабиласи кўчиб келиб яшай бошлаган. 6-7-а. ўрталарида Каъбадан 800-900 м шим.-шарққа ва тахм. 500 м жан.-ғарбга чўзилган водий бўйлаб аҳоли истиқомат қиларди. Марказда, Каъбадан жан.рокда бозор бўлган. Турар-жойлар деворлар билан ўралган катта ҳовлилардан иборат бўлиб, ҳовли ичида қавми қариндош оилаларнинг иморатлари жойлашган. Ўша вақтда М.да 6-7 минг аҳоли яшаган. М.да суғориш учун сув йўқлиги, муқаддас ҳудудда деҳқончилик ва ов билан шуғулланиш ман қилингани устига атрофдага қабилалар учун муқаддас ҳисоблангани туфайли қурайшларнинг саллаллоҳу алайҳи ва салламдо билан машғул бўлишига тўғри келган. Шаҳар аҳолиси асосан диний маросимлар учун зарур бўлган буюмларни тайёрлаган ва ҳажга келганларга хизмат қилган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) М.дан чиқиб кетгач, Мадинадаги янги масжидни Каъбага қарши қўя бошлаганлари йўқ, аксинча, уни Каъба (қибла)га тўғрилаганлар. 630 й. мусулмонларнинг М.ни фатҳ етишлари шаҳарнинг муқаддас марказ сифатидаги алоҳида мавқеини тиклабгана қолмай, уни янги мақомга кўтарди; ҳаж қилиш маросимида Каъбани тавоф қилиш билан бирга Арафот тоғига кўтарилиш ҳам қўшидди; М.ни зиёрат қилиш исломнинг асосий рукнларидан бири ҳисобланади. Умавийлар даврида М. ривожланди ва қиёфаси бутунлай ўзгарди: бир қаватли иморатлар ўрнида кўп қаватли уйлар ва қасрлар қад кўтарди. М. маъмурлари сув йиғиладиган иншоотлар бунёд етдилар, осма қувурлар ўтказдилар, шаҳар атрофларида боғ-роғлар пайдо бўдди. Халифаликнинг ҳамма томонидан кела бошлаган маблағлар, шунингдек, зиёратчилардан тушган даромад маккаликларни имтиёзли мусулмонлар гуруҳига айлантирди. Каъба 624 й. қибла деб еълон қилинганидан кейин Каъбага томон қараб ибодат қилина бопшаган.19-а. бошигача М.ни Ғарбий Арабистонда ҳокимиятни амалга оширган давлатларнинг ноиблари бошқариб келганлар, лекин шаҳарнинг ички ҳаётида кўп нарсаларни шарифлар (Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) авлодлари) ҳал қиларди. Маълумки, Бағдод халифалиги инқирозга учраганидан сўнг Макка фотимийлар, айюбийлар ва мамлуклар қўл остига, кейинчалик - 1517 й.да Усмонли турк салтанати тобелигига ўтди. 1925 й.дан Саудия Арабистони таркибида. Ислом дини амал қилаётган 14 а.дан ортиқ вақт давомида М. ғайридинлар учун ёпиқ шаҳар ҳисобланади, аммо 18-а.дан еътиборан европалик айрим тадқиқотчилар мусулмон зиёратчилари ниқобида унга кира бошлаганлар. 20-а. бошигача М. аббосийлар давридаги ҳудудга тенг жойни егаллаб келган, доимий аҳолиси 50 минг кишидан ошмаган. Ҳоз. вақтда М.нинг туб аҳолиси салкам 0,5 млн. кишини ташкил етади, шаҳар автомобил йўллари орқали ташқи дунё билан боғланган. МАКРУҲ (араб. - рад етилган, қораланган, номақбул) - шариат ҳукмларидан бири (фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром билан бирга). Қатъиян тақиқ қилинмаган, лекин номақбул ҳисобланган ва рад етилган амаллар М. ҳисобланган. М. -Пайғамбаримиз (ас) қайтарган иш демакдир. Ҳар бир мусулмон М. ишларни қилишдан сақланиши лозим. М. ишни гуноҳидан қўрқиб қилмаган киши саллаллоҳу алайҳи ва салламобли, қилаверган киши гунохли бўлур. М. ишларнинг Млигини инкор қилган киши имондан чиқмаса-да, гуноҳкор бўлур. М. ишлар учун жазо белгиланмаган. М. амалларга диний бурчни бажариш пайтдаги баъзи ҳолатлар, хасислик, бераҳмлик, дабдабалик ва исрофгарчиликка мойиллик, оилавий ва ижтимоий бурчга менсимаслилик билан қараш, бировни йўқ яхши сифатлар билан мақташ, бошқа диндагилар, балоғатга етмаган билан никоҳга кириш ва б. киради. Мазҳабга кўра, М.га аслида ман етилган баъзи таом ва ичимлик турлари киради. М. тушунчаси ҳалол билан ҳаромни ажратиб бериши билан исломий ахлоқнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!