Мазҳаб
Мазҳаб — (араб. - йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8-9-а.ларга к.елиб шариатнинг шаклланиши жараёнида ҳуқуқшунослик - фиқҳ соҳасида жуда кўп М.лар юзага келган. Ҳоз. вақтда суннииликда тўртта М. - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик (М.лар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир М. -жаъфарийлик (асосчиси - Жаъфар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат М.лари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала М. ҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. М.лар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ.к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ.к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) М.лари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Ерон, Ироқ, Яман ва ҳ.к.)нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик М.и ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик М.и кенг ёйилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!