Маздакийлик
Маздакийлик — ал-Маздакия (форс. маздакиён) - маздакийлар, 5-а. охири - 6-а.да сосонийлар Еронида вужудга келган ва исломнинг дастлабки асрларида халифаликнинг Шарқий қисмида мавжуд бўлган зардуштийлик тарикатларидан бирининг номи. Асосчиси Маздак (исм ёки фахрий лақаб) шарафига шундай ном олган. М. Зардуштакон номли "ашаддий" манихейлик (монийлик) тариқатидан келиб чиққан бўлиб, бу тариқат баъзи маълумотларга кўра, 3-а.да, бошқасига кўра еса, 5-а.да вужудга келган. Унинг мухлислари езгуликнинг ёвузлик устидан узил-кесил ғалаба қозонишига ишонганлар. М. тарафдорлари одамлар ўртасидаги мулкий ва табақавий тенгсизликни йўқ қилишни режалаштирганлар. Табақавий тенгсизликни йўқотишнинг самарали усули сифатида хотинларни умумий деб еълон қилганлар. М.нинг ижтимоий шиорлари Ерон аҳолисининг кенг қатламларида тарқалган. 6-а. бошида уруғ зодагонлари ва зардуштийликнинг олий коҳинларига қарши кенг халқ ҳаракати авж олган. Хусрав Ануширвон томонидан М. ҳаракати тор-мор етилгач (тахм. 530 й.), Маздак тарафдорлари Сосонийлар давлатининг бориши қийин бўлган чекка туманларига қочганлар. М. исломнинг дастлабки асрларида ҳам мавжуд бўлган, бу ҳакда аш-Шаҳристоний, Ёқут, Рашидиддин, Ҳамдуллоҳ Қазвиний ва б. айтиб ўтишган. Мусулмон тарихчиларининг бир қисми М. ғоясининг асосий унсурларини ўзлаштириб олган хуррамийларни М. билан айнан бир деб ҳисоблаганлар. Зардуштийлардан М. муқаддас оловга еътиқод қилмаслиги билан ажралиб туради. М. тарафдорлари араблар ва мулкдорларга қарши 8-9-а.да кўтарилган ҳаракатларда (Абу Муслим, Сунбод муғ, Муқанна, Бобак ҳаракати ва б.да) кўпинча хуррамийлар, шиалар ва хорижийлар билан бирга фаол иштирок етишган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!