Мажлис
Мажлис — (кўплиги - мажолис) - ўтириш жойи; предмет маъносида - ўриндиқ, курси; кенгаш, йиғилиш жойи; машғулотлар ўтказиладиган хона (масжид, мадраса ва б.да); аудитория; дарс, маъруза; дарс, маърузани ёзиб бориш; қабул, аудиентсия (қабул маросими); қабул зали; кенгаш, йиғилиш, учрашув, компания. Туркия ва Еронда янги даврда М. ваколатли муассасани (парламент, палата, кенгаш) англатадиган бўлган; ҳозир ҳам шу маънода бир қатор араб ва мусулмон мамлакатларида қўлланилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!