Мадраса
Мадраса — (араб. - дарс ўқитиладиган жой, дарсхона) - исломда ўрта ва олий махсус диний ўқув юрти. Яқин ва Ўрта Шарк мамлакатларида уламолар ва мактабдорлар, давлат идора ходимларини тайёрлаган. Ислом мамлакатларида М. ҳақидаги илк маълумотлар 10-а.га оид бўлиб, улар Хуросон ва Мовароуннаҳрда жойлашган. 11-а.дан бошлаб етакчи ўқув юртига айланган, бунгача таълим масжидларда ва хусусий уйларда, шунингдек, меҳмонхоналар, кутубхоналар, касалхоналарда олиб борилган. М.лар вақф ҳисобига таъсис етилган. М.да мударрислар ва б. хизматчилар маош, талабалар стипендия, ўқув жиҳозлари (дафтар, китоб, калам ва б.) ва турар жой билан таъминланган. М.лар 11-12-а.ларда Ўрта Осиёнинг барча йирик шаҳарларида бўлган. М.га мактабни тугатган ўспиринлар қабул қилинган. Ўрта Осиёдаги Мларда араб ва форс тилида ёзилган - Қуръон, ҳадислар, шариат қонунлари ўргатилган. Айрим Мларда тиббиёт, аруз илми, фалсафа, география ва б. фанлар ўқитилган. Ҳозир жаҳондаги кўп хорижий мусулмон мамлакатларнинг М.ларида диний таълим билан бирга дунёвий билимлар ҳам ўқитилади. Яна қ. Диний ўқув юртлари.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!