Мадина
Мадина — (араб. - шаҳар, тўлиқ араб. номи -Мадинат Расулуллоҳ ёки Мадинат ан-набий -пайғамбар шаҳри) - Саудия Арабистонининг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳижоз вилоятида. Халқ уни М.и мунаввара -Нурафшон шаҳар деб еъзозлайди. Маккадан 400 км шимолда жойлашган. М.га асос солинган вақт номаълум. Қад. Ясриб (Ятриб) илк ўрта асрлардан бошлаб М. деб аталган. 622 й. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккадан М.га кўчиб ўтганлар (қ. Ҳижра) ва қолган умрлари шу ерда кечган. Ҳарбий ҳаракатларга раҳбарлик қилиш, Макка зиёратига бориш учунгина шаҳарни тарк етганлар. М.да мусулмонлар жамоаси (умма) тузилиб, ислом мустақил дин сифатида шаклланди; 7-а.дан бошлаб М. мусулмонларнинг Маккадан кейинги енг катта зиёратгоҳи ҳисобланади. М. 632-656 й.ларда Араб халифалигининг пойтахти бўлган. Умавийлар ва аббосийлар даврида Ҳижознинг маъмурий марказига айланган. 10-а.дан бошлаб еса, Мисрга тобе бўлган. 1517 й.да турклар Мисрни босиб олгач, М. Усмонли турк салтанатига, 1919 й.да еса, Ҳижоз қироллигига қўшиб олинган. Орадан 5 йил ўтгач, М.ни Ибн Сауд қўшинлари забт етди. 1932 й. бу шаҳар Саудия Арабистонига қўшиб олинган. М. атрофи илгари мудофаа девори билан ўралган бўлиб, саккизта дарвозаси бор еди. Ҳозир улар бузилиб кетган. Ҳожиларга ҳаждан сўнг М.и мунавварага бориб, Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш расм бўлган. М. марказида Расулуллоҳнинг уйлари (Ҳарами шариф) ва мақбаралари бор, Мақбара устига катта масжид курилган (656). Шаҳар аҳолиси, асосан, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо, зиёратчиларга хизмат қилиш, ибодат қилиш учун зарур буюмлар (тасбеҳ, жойнамоз, зиёратчилар учун махсус кийимлар) и.ч. билан машғул. Аҳолининг бир қисми хурмо ва сабзавот етиштиради. Бугунга М. ҳам кўҳна, ҳам навқирон шаҳар. Саудия Арабистонининг деярли барча қатнов йўллари М. шаҳри билан боғлиқ. Шаҳар енг замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган. 1961 й. Ислом университети очилди. Шаҳарнинг туб аҳолиси 0,5 млн. кишидан иборат. Шаҳарда аеродром бор. М. шаҳрига ҳаж мавсумида жаҳоннинг турли мамлакатларидан миллионлаб мусулмон зиёратчилари қадам ранжида қилишади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!