Мавло
Мавло — (кўпликда - маволи) - 1) раҳнамо, ҳомий, жаноб (Қуръонда Аллоҳ ҳақида: 3:150/ 143; 8:40/41 ва б., одатда мавлоно - "бизнинг жаноб", "хожамиз" шаклида); 2) ҳомийликдаги шахс, кўпинча озод етилгандан сўнг хожаси ёки унинг меросхўрларига маълум даражада қарамлик ришталарини сақлаб қолган қул; унинг зиммасига собиқ хожаларига ёрдамлашиш ёки уларни ҳимоя қилишдек маънавий мажбурият юклатилган, у уйланмоқчи бўлса, уларнинг розилигини олиши лозим бўлган, бевосита меросхўрлари бўлмаган такдирда унинг мол-мулки хўжайинига ўтган. Ислом футуҳотларидан сўнг тобе етилган вилоятларнинг араб бўлмаган аҳолиси М. деб атала бошланди, бу аҳоли гўё араблар ҳимояси остига олинган деб ҳисоблана бошланди. Умавийлар даврида араб бўлмаган маволилар салмоқли ижтимоий табақани ташкил етиб, кўпгина оммавий ҳаракатларда, хусусан, аббосийлар давридаги ҳаракатларда катта рол ўйнаганлар. Шу даврда қарамликнинг икки асосий шакли кўзга ташланади: шахслй (ҳомий-хўжайиндан) ва гуруҳий (қачонки М. тўла ҳуқуқли бўлмаган аъзо сифатида қабилага қўшилса), бу шакл ҳалигача ўрганилмаган. Хуросон қўшинида 7 минг кишидан ташкил топган Мларнинг махсус отряди мавжуд бўлгани алоҳида ҳолат бўлиб, улар маош ва егулик олмасалар-да, араблар билан бир қаторда ҳарбий ҳаракатларда иштирок етишган, шу билан бир қаторда бошқа М.лар ўзларининг ҳомийлари билан бирга жанг қилганлар. Умар ИИ даврида уларнинг ҳуқуқларини бошқа жангчилар билан тенглаштиришга уриниб кўрилган. Аббосийлар давлат тўнтаришидан кейин, барча мусулмонлар - араблар ва араб бўлмаганлар тенг ҳуқуққа ега бўлдилар. Шундан сўнг гуруҳий қарамлик йўқ бўлган бўлса керак ва М. алоҳида ижтимоий гуруҳ сифатида аҳамиятини йўқотади. М. араб ва халифалик ҳудудидаги маҳаллий маданиятлар билан уйғунлашуви асосида ўрта аср мусулмон маданиятини шаклланишида катта рол ўйнадилар. Мусулмон илоҳиёти ва ҳуқуқининг кўпгана намоёндалари М.лардан чиққан (Абу Ҳанифа, ан-Нахаъий ва б.). 10-13-а.ларда айрим ҳокимлар унвонида учрайдиган мавло амир ал-мўминин ёки фалончининг М.си каби иборалар кўп ҳолларда фақат тобеликни изҳор етишни англатган.МАВЛОНО (араб. - бизнинг жаноб) - Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистонда енг юқори лавозимдаги амалдорлар, ёзувчи, олим ва фозил кишиларни, устозларни улуғлаб, уларнинг номларига қўшиб ишлатиладиган сўз. М сўзи ҳурмат маъносида шахс номларидан аввал айтилган (мас., Мавлоно Алишер Навоий, Мавлоно Жомий, Мавлоно Муқимий ва б.). Ўрта Осиёда ўрта асрларда қўлланилган. МАВЛУД, мавлудан-набий (араб. -туғилиш, пайғамбарнинг туғилган куни) -Муҳаммад пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилган кунлари, байрам. М. Раби ал-аввал ойининг 12-куни нишонланади. Мусулмон мамлакатларида М. куни дуолар, пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаънига мадҳиялардан иборат шеърлар ўқилади, садақалар берилади, руҳонийларнинг йиғилишлари ўтказилади. Кўпгина араб мамлакатларида, шунингдек, бизнинг диёримизда ҳам М. куни ва ойида Имом Барзанжий қаламига мансуб араб тилида ёзилган "Мавлудун-набий" қасидасини ўқиш учун масжид ва хонадонларда махсус маросимлар ўтказилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!