Мавлавийлар
Мавлавийлар — мавлавия- сўфийлик тариқати. Тахм. 1240 й.да Жалолиддин Румий Кўния ш.(Кичик Осиё)да асос солган. Румийни кўпинча "мавлоно" ("жаноб") деб аташган. Шундан тариқат номи олинган. Тариқат фаолияти Ерон, сўнгра Туркия ҳудуди билан чекланган. М. тариқатига аввал шаҳар аҳолисининг ўрта ва қуйи қатламлари, кейинроқ хос табақалари кирган. М. ўз мавлавияхона ва такяларига ега бўлиб, бу ерда зикру самў қилишган. Бошқа тариқатлардан фарқли ўлароқ, М. жамоа бўлиб, мусиқа тинглаш, куйлаш ва гар айланиб зикр тушиш маросимига алоҳида еътибор беришган. М. фикрича, мутлақ руҳ - Илоҳнинг инсон қалбидаги зарраси мусиқа таъсирида, зикр тушиш пайтида тиниклашиб, покланади, яъни ўз ўзагага яқинлашади, Аллоҳга ўз муҳаббатини тўлароқ ифодалашига ёрдам беради. М. "гарди дарвишлар" номи билан ҳам машҳур бўлган. М.нинг биринчи расмий бошлиғи шайх ва халифа унвонини олган Ҳисомиддин Ҳасан Чалабий (тахм. 1264 й.в.е.) еди. Румийнинг ўғли, Султон Валад (1226-1312)ни унинг вориси, тариқатнинг амалдаги ташкилотчиси, деб ҳисоблаш мумкин. Султон Валаддан бошлаб М. раҳбарлик лавозими - асосан катта ўши Улуғ Ориф Чалабий (1272-1320) орқали -ворислик лавозимига айланган. М. илк Усмонли турк султонлари даврида (14-а.) Кичик Осиё бўйлаб тарқалиб, жуда машҳур бўлиб кетган. М. тариқати Туркияда то 1925 й.га қадар фаолият кўрсатган ва шу йили Камол Отатурк декрети билан тарқатиб юборилиб, барча ерлари, кўчмас мулки ва банкдаги маблағи мусодара қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!