Луқмон
Луқмон — (ас) - Қуръонда тилга олинган донишманд (31-"Луқмон" сураси). Л. (ас)нинг пайғамбар екани ҳақида ривоят мавжуд. Накд қилишларича, Л. (ас) минг йил умр кўрган бўлиб, Аллоҳ у зотга нарса ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳият-ҳақиқатига бехато етиш ва енг тўғри ҳукм чиқара олиш неъматини, яъни ҳикматни ато етган екан. Қуръонда Л. (ас)нинг ўғлига қилган панд-насиҳатлари (Аллоҳга ширк келтирмаслик, яхши амаллар қилиш, намоз ўқиш, сабр-тоқатли бўлиш, кибр-ҳаволи, мақтанчоқ бўлмаслик кабилар) келтирилади. Л. (ас) ҳақида ривоятлар кўп. Шулардан бирига кўра, Л. (ас) Од қавмидан бўлиб, уни Л. (ас) ибн Од деб аташган. Ривоятларда айтилишича, Арабистонда яшаган ана шу халқ Аллоҳнинг ғазабига учраб курғоқчиликка дучор бўлади. Халқ бу офатдан қутулиш мақсадида ўз вакилларини Маккага ёмгар сўраб, дуо қилиш учун юборади. Уларга Л. (ас) бошлиқ бўлади, лекин у Аллоҳдан ўзига узоқ умр сўрайди. Аллоҳ Л. (ас)га еттита бургут умрига тенг келадиган умр ато етади. Ўрта Осиё халқлари орасида Л. (ас) буюк ҳаким, доно, билимдон инсон тимсоли сифатида машҳур бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!