Лутфуллоҳ — Чустий бин Фатҳуллоҳ (тахм. 1485, Фаргона водийси, Ахсикент мавзеси -тахм. 1571) - натсшбандийлш тариқатининг машҳур намояндаси. Ахсикентдаги мадрасада таҳсил олади. Илмини такомиллаштириш мақсадида Самарқандга келади. Баъзи манбаларда Хожа Аҳрорнинг халифаси Муҳаммад Қози ҳузурида 6 йил тарбиялангани ва сулукни ўтаганлига айтилади. Л.га Маҳдуми Аъзамнинг истаги билан "Фарғона ва Тошкентдаги барча нақшбандийлик биродарлари" ишониб топширилган. Л. бир неча марта яшаш жойини ўзгартирган. Ўзининг айтишича, "қишлоқ аҳлининг фитнаси оқибатида" кўчишга мажбур бўлган. Охири Чустга келиб, муқим бўлиб қолади. Бу ерда деҳқончилик билан тирикчилик ўтказади. У шайбонийлар орасида нуфуз орттиришга муваффақ бўлади. Шу боис ўша даврда давлатдаги кўпгана ички низоларни бартараф етишга, саройдаги айрим бек ва амирларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини чеклаб қўйишга еришди. Мовароуннаҳрда кубровийлик тариқати ёйилган бўлиб, Л. унинг вакилларини кўп марта рофизийлик (ислом йўлидан четга чиқиш)да айблади. Л.нинг издошлари кўп еди. Улар Тошкент, Фарғонадан ташқари Ҳисор ҳамда Мовароуннаҳрнинг бошқа чекка вилоятларида 20-а.нинг бошларига қадар фаолият кўрсатган. Л.нинг ижодий мероси ҳақида маълумотлар кам. Маноқибларда унинг ўз ўқувчиларига танбиҳ тарзида ёзилган 2 та кичик рисоласи тилга олинади. Л.нинг қабри қаердалиги аниқ емас. Баъзи манбаларда у Чустга (бу ерда унинг мақбараси бор), бошқа манбаларда Ҳисорга дафн етилган дейилади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш