Лут — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири. Ҳаррон ш. (Месопотамия) да таваллуд топиб, Иброҳим (ас) билан бирга Фаластинга борган. Садум, Амура ва унинг атрофларидаги ерларда чорвачилик билан шугулланган. Пайғамбарлик даражасига етишгач, одамларга панд-насиҳат қилган, Аллоҳнинг бирлигига имон келтиришга чақирган. Бироқ, ахлоқи бузуқ Садум аҳолиси баччавозлик одатини тарк етмай, Л.(ас)нинг ўзини бу юртдан ҳайдаб чиқармоқчи бўлади. Фаришталар унга оиласи ва имонли кишилар билан бирга (хотинидан ташқари, чунки хотини Аллоҳнинг қаҳрига учраган еди) шаҳардан чиқиб кетишни буюрганлиги ривоят қилинади. Қуръоннинг "Ҳижр" сураси, 61-65-оятлари ва 74-оятида баён қилинган. Л. (ас) маълум масофага етиб олгач, шаҳар остин-устун қилиб юборилгани, қавм устига сопол тош ёғдирштгани баён етилган. Ҳозир бу динсиз қавм яшаган шаҳар ўрнида денгиз мавжуд бўлиб, у "Ўлик денгаз" ва "Лут ороли" деб номланади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш