ЛАЙЛАТУЛ-ҚАДР
ЛАЙЛАТУЛ-ҚАДР — ЛАЙЛАТУЛ-ҚАДР (араб. - қадр кечаси) -ислом ақидасига кўра, рамазон ойининг 26-дан 27-га ўтар кечаси. Бу кечанинг улуғланиши Қуръони каримнинг шу кечада нозил етила бошлагани, бу кечада қилинган ибодат минг ойлик ибодатдан афзал екани тўғрисида Қуръонда башорат берилгани билан изохланади. Унда айтилишича, бу кечада осмон фаришталари Жаброил ҳамроҳлигида Ерга тушиб, тонг пайтигача бир йиллик бўладиган ишлар режасини тузадилар. Улар туни билан яна мусулмонлар учун истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўраб, Аллоҳга илтижо қилар еканлар. ал-ЛОТ - қад. Арабистоннинг бутун ҳудуди (Набатея, Палмира, Хиро, Яман)да исломдан аввалга даврда топиниладиган аёл - санам, айниқса, Ҳижозда машҳур бўлган, Важж воҳасидаги Тоиф яқинида ал-Л. санамининг рамзи - оқ тош жойлашган. Мана шу тош ва унинг ёнидаги саждагоҳ зиёратгоҳ ҳисобланган, водий муқаддас жой саналган. Ал-Л. Тоифда яшовчи сақиф қабиласининг бош маъбудаси ҳисобланган, лекин, унга Маккадаги қурайшийлар ҳам учта маъбуда (ал-Лот, ал-Узза, Манат) қатори топинишган. Ал-Л. санами Маккадаги саждагоҳда турган. 631-632 й.ларда сақифийлар исломни қабул қилишгандан сўнг ал-Л. саждагоҳи бузиб ташланган, санамнинг безаклари ва хазинаси саҳобаларнинг қарзларини тўлашга сарфланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!