Кўхакий
Кўхакий — Султон Муҳаммад Ҳофиз Кўҳакий (Кўйкий) Тошкандий (1490, Тошкент вилояти, Паркент - 1572, Тошкент) - тарихчи, ҳуқуқшунос, Таржимон, географ, етнограф, математик, файласуф ва мударрис. Али Қушчининг набираси, паркентлик зиёли Мирзо Камолиддиннинг ўғли. Араб ва форс тилларини, адабиётни мукаммал билган. Бир қанча мамлакатларга, чунончи Миср, Ироқ, Сурия, Яман, Саудия Арабистони, Афғонистон, Ерон, Туркия, Шарқий Туркистон (Қашқар, Хўтан, Ёркент, Турфон, Рулжа)га саёҳат қилган. Котиб Чалабий (Ҳожи Халифа) нинг ёзишича, у 1528 й. Бобур ҳузурига елчи бўлиб борган, 1569 й. еса Бобурнинг набираси Акбар уни қабул қилиб, бобосини кўриш шарафига муяссар бўлган табаррук киши сифатида кўп еъзозлаган. К. Тошкентнинг Сағбон кўчасидаги ўз ҳовлисига курдирган мадрасада мударрислик қилиш билан бирга ўндан ортиқ асарлар ёзган, чунончи "Рисола фий фанн ат-тафсир вал-усул вал-фуру’ вал-мантиқ вал-калом" ("Тафсир, усул, фуру’, мантиқ ва калом илмлари хусусида рисола"), "Тарихи оли Чингаз" ("Чингазхон хонадони тарихи"), "Шарҳу одоб ал-мунозара" ("Мунозара одоби китобига шарҳ"), "Фавоид зиёийя" ("Мунаввар фоидалар") шулар жумласидандир. Шунингдек, у тарихчи Муҳаммад ибн Инъом (10-а.) нинг 2 жилдли "Тарихи Туркистон" асарини форсчадан ўзбек тилига таржима қилган. Маълумотларга кўра, унинг қабри Қаффол Шоший мақбарасига кираверишда, ўнг томонда. Ҳозир К. курдирган мадраса таъмирланган бўлиб, у жойлашган мавзе Ҳофиз Кўйкий маҳалласи деб аталади. ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ (араб. - муҳофаза қилинган лавҳ) - Аллоҳ инсониятнинг тақдирларини ёзган улкан китоб; диний манбаларга кўра, оқ дурдан ясалган, узунлиги ер билан осмон оралиғича, ени Машриқ билан Мағриб оралиғича, икки саҳифадан иборат. Унинг ёнида ёзув қалами бўлиб, унинг ҳам катталиги Лавҳга мос келадиган шаклда. У бир улкан фариштанинг кўкрагига ўрнатилган бўлиб, устки қисми Арши аълога боғлаб қўйилган. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олдин мазкур Лавҳ билан Қаламни яратиб, то қиёматгача яратадиган нарсаларини ва бўлажак ишларни, илоҳий китобларни, такдир ва қазони ҳам Лавҳга битиб қўйган. "Раъд" сурасининг 39-оятига кўра, Аллоҳ таоло ундаги ёзувлардан хоҳлаганича ўчириб, хоҳлаганича ўзгартиришлар киритиб туради. Л.М. тўгрисида Қуръони каримнинг Буруж сураси 22-оятида, Зухруф сураси 4-оятида ("Уммул Китоб" номи билан), Ёсин сураси 12-оятида (Имом номи билан) ҳам келган. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари ёқутдандир. Қизилдир. Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун 360 лаҳза бор. Унинг кенглига осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга 360 марта назар солади. Халқ қилади. Ризқ беради. Ўлдиради. Тирилтиради. Азиз қилади. Хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади" -деганлар. (Табароний "Муъжамул кабир"да ривоят қилган). Қуръони карим Аллоҳ таоло ҳузуридага Л.Мда сақланган. Бу еса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади. Аллоҳ таоло етадиган ҳар бир мусибат -касаллик, очлик, камбағаллик, ўлим ва б., улар юзага чиқишидан аввал ҳам Л.М.да, Аллоҳнинг илмига собит бўлишини таъкиддаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!