Куфр
Куфр — (араб.- сатр, тўсмоқ; инкор етмоқ) -имонсизлик; Исломни тан олмаслик ёки унинг амалларини бажармаслик. К.га жиддий гуноҳлар ва жиноятлар: ширк келтириш, намоздан воз кечиш, сеҳргарлик, зинокорлик, ўз жонига қасд қилиш, ичкиликбозлик, қимор ўйнаш ва б. киради. Шунингдек, олимни ўз обрўсига ишониб мўмин-мусулмонларни ҳак йўлдан чалгатиб бошқа йўлга бошлаши ҳам К.га киради. К.га муносабат исломнинг дастлабки давридан бошлаб турлича бўлган. 7-а.нинг 2-ярмида хорижийлар уларга қўшшшаган ҳар бир мусулмонни кофир, яъни динга ишонмовчи, уни рад етувчи деб ҳисоблашган. 7-8-а. бошида муржиъийлар таркибидан "мўтадил" оқим ажраб чиқиб, уларнинг фикрича К. содир етган киши кофир бўлмайди ва у мусулмонлар сафидан ўчирилмайди, унинг қилиши ҳақида фақат Қиёмат куни Аллоҳгана ҳукм чиқара олади. К. тури учта: 1. Ҳақиқий К. Дилида ҳам, тилвда ҳам ўзининг кофирлигини иқрор етиш. Бундай одамлар ҳақиқий кофирлардир. 2. Инодий К. Аллоҳнинг ҳақлигини, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақиқий пайғамбар еканлигани била туриб, қайсарлик қилиб ва арзимаган сабабларни кўрсатиб имон келтирмаслик. Бунга малъун шайтоннинг ва Абу Толиб (Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакилари)нинг Клари мисол бўла олади. Зеро, шайтон Аллоҳнинг зоту сифатини яхши била туриб, Унинг фармонини бажармади. Одам (ас)га сажда қилмай тавқи лаънат ва К.га ега бўлди. Абу Толиб еса, асосан, ўз қўлида ўсиб вояга етган Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ростгўйлиги ва ҳақиқий пайғамбарлигини яхши билса-да, тенгқурлари, бадавлат, нуфузли мушриклар олдида хижолат бўлиб қолмаслик учун ўшалар имон келтирмагунча мен ҳам имон калимасини айтмайман, деб оламдан ўтди. 3. Ҳукмий К. Баъзан шариатга хилоф ишларни қилиш ёки куфр сўзларини билиб-билмай гапириб қўйиш сабабли К.га ҳукм қилинувчи ҳолат. Мас., бир мусулмон одам Қуръонни тепса ёки шариатни масхара қилса ёхуд "намоз фарз емас", "тўнғиз гўшти ҳаром мас" каби рад сўзларини айтса, мусулмончиликнинг бошқа ҳамма кўрсатмаларини бажараётган бўлса ҳам, у кофир деб ҳукм қилинади. Хоҳ ҳақиқий, хоҳ ҳукмий кофир бўлсин, умр бўйи қилган тоат-ибодатлари бекор бўлади, никоҳи бузилади. Шундай ҳолатга тушиб қолган одамга яхши насиҳат етиб, тавба қилиш ва никоҳини янгидан ўкдтиб олиш тавсия етилади. Ҳоз. вақтда К. тушунчасидан мутаассиб мусулмон жамоалари (мас., "Ихвон ал-муслимун"), шунингдек, сиёсий курашда (Ерон-Ироқ можароси) кенг фойдаланилмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!