Курсий
Курсий — (араб. - икки қадам, ўриндиқ, тахт, таянч, курси) - ислом манбаларида Аршнинг иккинчи номи, етти қават осмондан ташқари алоҳида саккизинчи осмон ҳам тушунилади. Қуръони каримнинг Бақара сурасидаги 255-оят "Оят ал-Курсий" деб номланган. Унда "Аллоҳнинг Курсийси Еру осмонлардан ҳам кенглик қилади" - дейилган. Унинг тафсирида баъзи олимлар Аршнинг кенг ва катталиги Еру осмонларни ўз ичига сиғдиргудек ҳажмда деб билса, баъзилари Еру осмонлар, уларнинг ичи ва ташқарисидаги барча нарсалардан хабардор бўлиш Аллоҳнинг илмидир, деб ҳисоблайди. Бу каби баҳслар Қуръони каримдага айрим оятлар мазмунини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида шарҳланмай қолдирилгани боис вужудга келган. Бундай ҳолатда тафсир ёзган олимлар ўзларининг акд ва фикрлари доирасида изоҳ беришлари табиийдир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!