Кулиний
Кулиний — (ёки ал-Кулайний), Муҳаммад ибн Яъқуб Абу Жаъфар (? - 941 й. май) -имомийлар муҳаддиси ва фақиҳи, имомийлик (жаъфария) ҳуқуқини биринчи бор ишлаб чиққан аллома. Рей ш. яқинидаги Кулин, ёхуд Кулайн қишлоғида туғилган, бу ерда унинг отасининг мозори машҳур бўлган. Ҳаётининг асосий қисмини Рей ва Қумда ўтказган, бу шаҳарлар ўша даврда шиа уламолари марказлари саналган. Умрининг сўнгги йилларини Бағдоднинг Боб ал-Куфа р-нида ўтказган ва ўша ерда вафот етган. Имомийлар анъанаси К.ни имомийлик тариқатини "янгиловчи" (мужаддид), илоқиёт ва фиқҳ соҳасида йирик олим сифатида билади. Бундай юксак баҳога у 20 йил умрини багишлаган асосий асари - "ал-Кафи фи усул ад-дин" туфайли еришган. Бу шиалик (имомийлик)даги ҳадислар тўплами бўлиб, унда 16 мингга яқин ҳадис бир тизимга солинган. Асар сақланган бўлиб, бир неча бор нашр қилинган. У 30 китобдан иборат бўлиб, ҳар бир "китоб" кўплаб бобларга ажратилган, уларда ҳадислар мавзуга қараб тақсимланган. Мавзуга қараб тақсимланмай қолган ҳадислар ҳар бир "китоб" сўнггида алоҳида бобга - "Боб ан-наводир"га бирлаштирилган. К. асари имомийлар мафкурасининг ғоявий асосларини ишлаб чиқишда жуда муҳим рол ўйнаган. Шиаликда у, "Саҳиҳ Бухорий" суннийликда ўйнаган ролдан хам юқорироқ мавқеига ега бўлди, зеро у шиа имомийлар томонидан турмушнинг барча соҳалари бўйича енг еътиборли қўлланма деб қаралган. Манбалар "ал-Кафи"дан ташқари ал-К.нинг яна беш асари номини, жумладан "Китоб ар-радд ала-л-карамита" ва "Китоб ар-рижал"ни қайд етишган, булар сақланмаган. Ҳоз. шиа оламида, аввало Ерон ва Ироқда "ал-Кафи" ва унинг муаллфининг нуфузи баланд; К.нинг Бағдоддаги қабри ҳанузгача сақланиб, қадамжога айланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!