Кубро
Кубро — Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмий (лақаблари: "Нажмиддин" ("Диннинг юлдузи"), "Кубро" ("Улуғ"), "Абдулжанноб" ("Дунёдан четланувчи, парҳез етувчи"), "Валийтарош" ("Валийларни тарбияловчи"); 1145-1221) — шайх, сўфийликнинг машҳур вакилларидан бири, кубровийлик тариқатининг асосчиси. Хива (Хоразм)да туғилган. Ёшлигиданоқ ҳадис ВА каломни ўрганади, илм истаб Мисрга боради У ерда шайх Рўзбихон Ваззон ал-Мисрийдан таълим олади ва унинг қизига уйланади, Кейинчалик Табриз, Ҳамадон, Дизфулга келиб илоҳиётдан сабоқ олади. Мисрга қайтгач. Рўзбихон К. тўла комил инсон бўлиб етишди деб ҳисоблади ва унга ўз ватанига қайтишни маслаҳат беради. К. Хоразмга келгач, хонақох куради ва ўз диний мактабини яратади. К.нинг шогирдлари орасидан тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг таникли назариётчилари, сўфийлик бўйича мумтоз адабиёт вакиллари етишиб чикди. К. мғул босқинчиларига қарши жангда шаҳид бўлган, Унинг қабри хонақоҳи билан бирга Кўҳна Урганчда. Билишнинг К.га хос тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфий йўли бўйича инсон ўз моҳияти билан кичик оламдир, у катта олам бўлган коинотдаги барча нарсаларни ва сифатларни ўзида мужассамлаштиради. Аммо, илоҳий сифатлар юқори самовий доираларда бирин-кетин ўзига хос мақомларда жойлашганидан, ҳақиқат йўлини қидирувчилар бундай камолотга еришиш учун маълум риёзатли йўлларни ўтишлари зарур. К. ана шу камолотга еришиш асосларини ишлаб чикди. К. ўз қарашларини араб тилида ёзган бир неча рисолаларида баён етган. Улардан асосийлари: "Фавоих ал-жамол ва фавотиҳ ал-жалол", "Ўн усул", "Рисолат ал-Хоиф ал-ҳоим мин лавм ал-лоим" ва б. Бу асарлар араб мамлакатлари ва Туркияда чоп етилган. У Қуръонга сўфийлар нуқтаи назаридан шарҳ беришни охиригача етказа олмади, бу ишни шогирдлари тугалладилар. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф таълимотининг ривожи ва кенг тарқалишида катта омил бўлган. К. мероси республикамизда мустақиллик туфайли ўрганила бошланди. 1995 й.да Ўзбекистонда К. таваллудининг 850 йиллига нишонланди. "Нажмиддин Кубро" (Тошкент, 1995), "Шарҳи рисолайи одобул зокирин" (Урганч, 1997) китоблари нашр етилди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!